Бугунги янгиликлар: Ислом Каримов Оқсаройда АҚШ Давлат котибининг биринчи ўринбосари Уильям Бёрнсни қабул қилди. _НАТО Россиянинг Украинага бостириб кирмаслигини маълум қилди._Малайзия Бош вазирининг ўринбосари Ўзбекистонга келди.

вторник, 7 января 2014 г.

Тошкентда инглиз тили ўқитувчилари учун тренинг бўлиб ўтмоқда

Бугунги кунда жаҳон мулоқоти тилига айланган инглиз тилини билиш меҳнат бозорида зарур хисобланиб, Ўзбекистонда ҳам бу тилга бўлган қизиқиш айниқса касб - ҳунар коллеж ва академик лицей ўқувчилари орасида ўсиб бормоқда. Бу эса коллеж ҳамда академик лицей битирувчи ёшларини ишга жойлашиш имкониятини ҳам оширмоқда . Айнан шунинг учун "Махсус мақсадлар учун инглиз тили" ёки мутахассислик бўйича инглиз тили курси ўрта махсус таълим тизимида долзарб ҳисобланади ва битирувчилар ўз мутахассислиги доирасида инглиз тили лексикаси ва ёзма ҳужжат ишларида зарур бўлган билим ва кўникмаларга эга бўлиб, янги иш шароитига осонлик билан кўникиб кетишига ёрдам беради. Шу муносабат билан жорий йилнинг 6-11 январ кунлари Тошкент меҳмонхона хўжалиги коллежида "Туризм учун инглиз тили" ҳамкорлик лойиҳаси доирасида инглиз тили ўқитувчилари учун тренинг бўлиб ўтмоқда. Тренинг Британия Кенгаши ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта-махсус таълим вазирлиги қошидаги Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази томонидан ташкил этилди. Тренингнинг асосий мақсади мутаҳассислик бўйича дарсларни инглиз тилида ўтишнинг ўзига хос жиҳатларини муҳокама қилиши ва ўқитувчилар малакасини оширишга қаратилган. 

Тренинг бевосита амалий йўналишга эга бўлиб, кичик гуруҳларда ва шерик билан ишлаш орқали ўтказилмоқда. Ушбу олти кунлик тренинг ўз ичига инглиз тилини мутаҳассислиги доирасида ўргатиш услубидан фойдаланган ҳолда қуйидаги мавзуларни қамраб олади: • мутаҳассислик бўйича инглиз тилидаги қисқартмалар ва уларни ўзаро боғланиши • мутаҳассислик бўйича инглиз тили дастурига грамматиканинг интеграция йўллари • техник, ярим-техник ва техникага оид бўлмаган лексика • амалий ёзув услубларини ўргатиш • нутқни ривожлантириш учун бир қатор услублар • ўқувчилар учун профессионал база ҳамда режалар яратиш Буюк Британиянинг йетакчи мутахассислари томонидан олиб борилаётган ушбу семинар тренинг келгусида ҳам нафақат туризм балки бошқа йўналишларда ҳам амалга оширилиши кўзда тутилган. Хозирги тренинг ушбу дастур доирасида иккинчи бор ўтказилиб, йил мобайнида давом этиши режалаштирилган. Илк бор эса 2013-йилнинг август ойида туризм соҳасидаги коллеж ўқитувчилари учун тренинг олиб борилган эди. Бу сафарги тренингда Ўзбекистоннинг барча вилоятларидан 20 та ўқитувчилар иштирок этишмоқда. Такидлаб ўтиш жоизки, Британия Кенгаши Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази билан ҳамкорликда бир қатор лойиҳаларни амалга ошириб келмоқда. Улар меҳнат бозорини тадқиқ этиб, битирувчилар учун керакли бўлган билим ва кўникмаларни аниқлашга йўналтирилган. Айни вақтда бу соҳада «Туризм учун инглиз тили» ўқув курслари муаллифларига ва «Туризм соҳасидаги ўқув режа ва дастурларни такомиллаштириш» бўйича ишчи гуруҳ учун семинар-тренинглар ҳам ўтказилиб келинмоқда., деб ёзади uzreport.uz - See more at: http://uz.ca-news.org/news:24100/#sthash.XwbSePM9.dpuf

Комментариев нет :

Отправить комментарий