Бугунги янгиликлар: Ислом Каримов Оқсаройда АҚШ Давлат котибининг биринчи ўринбосари Уильям Бёрнсни қабул қилди. _НАТО Россиянинг Украинага бостириб кирмаслигини маълум қилди._Малайзия Бош вазирининг ўринбосари Ўзбекистонга келди.

вторник, 7 января 2014 г.

Самара вилоятида ўзбекистонлик 72 нафар норасмий муҳожир ушланди

Самара вилоятида сўнгги икки кун ичида миграция қонунчилигини бузганлиги туфайли 72 киши ушланган. Уларнинг барчаси транзит бўйлаб Самара вилоятидан Ўзбекистонга кетишаётган экан, деб хабар берди 5 январь куни Россия ИИВ ББ матбуот хизмати.
3 январь куни кечқурун Красноярск туманида ЙПХ нозирлари қидирув хизмати ходимлари билан биргаликда ичида 21 киши бўлган “Мерседес” автобусини текширишган. Йўловчилардан 16 таси Россия ҳудудида тегишли рухсатномаларсиз яшаб турганлиги маълум бўлган. Мигрантлар Москвадан Ўзбекистонга кетаётган бўлишган.
Келаси кун эрталаб соат 6 ларда полиция ходимлари ичида 93 та йўловчи бўлган бўлак бир автобусни ушлашган. Автобус Ўзбекистондан Москва вилоятига кетиб бораётган экан.
Ҳужжатлар текширилганида, йўловчилардан 56 нафари миграция қонунчилигини бузганлиги аниқланган.
Барча қонунбузарларга нисбатан маъмурий протоколлар тўлдирилган. Муҳожирлар тўлдирилган протоколларни Красноярск туман судида кўриб чиққунга қадар ушлаб қолинган, дея хабар беради идора.

Комментариев нет :

Отправить комментарий