Бугунги янгиликлар: Ислом Каримов Оқсаройда АҚШ Давлат котибининг биринчи ўринбосари Уильям Бёрнсни қабул қилди. _НАТО Россиянинг Украинага бостириб кирмаслигини маълум қилди._Малайзия Бош вазирининг ўринбосари Ўзбекистонга келди.

вторник, 7 января 2014 г.

Афғонистонда полиция бўлимини портлатмоқчи бўлган 10 ёшли қиз ушланди

Душанба куни Афғонистоннинг Ҳилманд вилоятида полиция бўлимини портлатмоқчи бўлган 10 ёшли қизча ушланди, дея хабар беради «Пажвак» (Pajhwok) ахборот агентлиги. Афғон полицияси вакили Ҳамидуллоҳ Сиддиқнинг маълум қилишича, қизча Ханшин туманидаги постлардан бирида қўлга олинган. Теракт мўлжалланган ерга қизни акаси олиб келган. Полицияларнинг яқинлашаётганини кўргач эса, у портловчи моддани олиб қочиб қолган. Бошқа маълумотга қараганда, қизча худкуш белбоғи билан ушланган. У портлашни амалга ошириш учун қайси тугмачани босишни билмаган. 

Комментариев нет :

Отправить комментарий