Бугунги янгиликлар: Ислом Каримов Оқсаройда АҚШ Давлат котибининг биринчи ўринбосари Уильям Бёрнсни қабул қилди. _НАТО Россиянинг Украинага бостириб кирмаслигини маълум қилди._Малайзия Бош вазирининг ўринбосари Ўзбекистонга келди.

четверг, 9 января 2014 г.

ТАТУда Андроид операцион тизими учун иловалар яратиш бўйича ўқув семинари ўтказиляпти

hugeТошкент ахборот технологиялари университети (ТАТУ)да мазкур университет Тошкент ахборот технологиялари касб-ҳунар коллежи, Тошкент алоқа касб-ҳунар коллежи талабалари учун «Андроид операцион тизими учун иловалар яратиш» мавзусида кореялик мутахассислар иштирокида ўқув семинари ўтказилмоқда. Ушбу семинат 2012 йил октябрь ойида ТАТУ ҳамда Корея транспорт миллий университети (КТМУ) ўртасида имзоланган Ҳамкорлик меморандумига биноан ташкил этилди. 6 январда бошланган ва 17 январга қадар давом этиши кўзда тутилган ўқув семинарида ТАТУнинг 6 нафар ўқитувчиси ва 20 нафар талаба, КТМУнинг 2 профессори ва 10 нафар талабаси, Тошкент ахборот технологиялари касб-ҳунар коллежидан 13 талаба ва Тошкент алоқа касб-ҳунар коллежидан 12 нафар талаба қатнашмоқда. Ўқув ниҳоясида яратилган дастурий маҳсулотлар ярмаркаси ташкил этилиб, иштирокчиларга сертификатлар топширилади. Ўқув семинари талабаларга соҳадаги янги билимларни эгаллашга ҳамда малакаларини янада оширишга ёрдам беради.

Комментариев нет :

Отправить комментарий