Мақолада яна ёзилишича, яшил паспорт эгалари шлагбаум қаршисида навбатга туриб олишган. Кимдир чегарани яёв кесиб ўтмоқда, кимдир микроавтобусда. Автомобиль ва микроавтобусдаги жойлар ҳаммаси пуллик. Баъзилар славян (!) шофёрларга нейтрал зонага олиб ўтиш учун пул таклиф қилишади. Ҳужжатлар текширилгач, чегара кесиб ўтилгач, Ўрта Осиё фуқаролари шу жойнинг ўзидан қайтиб Россия Федерацияси ҳудудига кириш учун нейтрал зонада яна навбатга туришади. (Аслида, буни ҳар қандай мухожир ҳам қилади, ҳатто аксарият ҳолларда украинларнинг ўзи ҳам – таҳр.)
Мухбирнинг айтишича, Россия чегарасини кесиб ўтиш бир ярим соат вақтни олган. Украина тарафидан қайтиб кириш эса бор-йўғи 10 дақиқада ҳал бўлган.
Эслатиб ўтамиз, шу йилнинг 1 январидан бошлаб Россия ҳудудида чет эллик фуқароларнинг вақтинчалик қолиш қонун-қоидаларига бир мунча ўзгартиришлар киритилган. МДҲ давлатларининг фуқаролари Россияда қайдсиз 90 кун давомида қолишлари мумкин. Бу қоидани бузган шахслар эса, уч йилга ушбу давлатга кириш ҳуқуқидан маҳрум этилиши мумкин деб хабар буради Uzbek.FM.
Комментариев нет :
Отправить комментарий