Тожикистонда ҳозирги 16 варақли қоғоз паспортнинг ўрнини электрон идентификация картаси эгаллайди. Президент Имомали Раҳмоннинг фармонига биноан жорий йил 1 мартидан Тожикистон фуқаролари учун индентификация картаси жорий этилиши керак.
Идентификация картаси ёки ID-карта (инглизча Identity Document) – шахсни тасдиқловчи (турли электрон тизимларда ҳам), пластик карта кўринишидаги расмий ҳужжат.
Одатда ID-картада эгасининг расми, исм-фамилияси, шахсий рақами, измо намунаси, биометрик маълумотлари бўлади.
Қоғоз паспортлардан эса бирданига воз кечилмайди – паспорт муддати тугагунга қадар амал қилади.
Комментариев нет :
Отправить комментарий