Бугунги янгиликлар: Ислом Каримов Оқсаройда АҚШ Давлат котибининг биринчи ўринбосари Уильям Бёрнсни қабул қилди. _НАТО Россиянинг Украинага бостириб кирмаслигини маълум қилди._Малайзия Бош вазирининг ўринбосари Ўзбекистонга келди.

среда, 8 января 2014 г.

Қирғизистоннинг янги адабиёти

Олег Бондаренко«Қирғизистоннинг янги адабиёти» электрон кутубхонаси бош муҳаррири Олег Бондаренконинг фикрича, республикада китоб нашр этиш билан боғлиқ вазият ачинарли ҳолга келиб қолган.
«Қирғизистонда йилига ўртача 1000-1200 номда китоб нашр этилади. Бу – кам. Мажбурий дарсликлар ва буюртма тарзида босиладиган китобларни ҳисобга олмаганда, бадиий ва болалар учун китоблар чоп этилаётган китобларнинг ярмидан ошмайди. Ўзбек тилида китоблар деярли йўқ. Рус тилидаги китоблар эса четдан келтирилади. Қирғизча китоб босиш, очиғини айтганда, ёмон аҳволда», – дейди О.Бондаренко.
Адабий тилни қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш учун камида 800 та бадиий китоб чоп этиш керак, Қирғизистонда эса икки тилда босилаётган китобларнинг сони 500-600 тани ташкил этмоқда.


Бош муҳаррир юзага келган вазият сабабларини изоҳлар экан, давлат органларининг адабиётга нисбатан дўстона муносабатда эмаслигини айтиб, ижтимоий ҳаётдаги ўзгаришларга ҳам тўхталиб ўтди.
«Шаҳар аҳолиси бошқа мамлакатларга кўчиб кетди, кўпчилик пул топиш учун хорижга йўл олди, шаҳарда уларнинг ўрнини қишлоқлардан келганлар тўлдирди. Уларнинг шаҳар маданиятига ўрганиши учун вақт керак, маълумки, қишлоқ жойларда китоб устун турмайди. Қолаверса, рақамли инқилоб даврида яшаяпмиз – ўқувчи интернетга ўтиб кетяпти. Ҳукуматнинг китоб нашри борасида ташаббус кўрсатамаётгани эса вазиятни янада оғирлаштиряпти. – дейди у. – Вазиятни ўзгартириш учун китоб йили эълон қилиш, нашриётларга режали ва мақсадли ёрдам кўрсатиш, мутолаани тарғиб қилиш учун маъмурий ресурслардан фойдаланиш, китобни қутқариш учун миллий стратегия ишлаб чиқиш керак – чунки у қор қоплони каби қирилиб кетяпти. Ҳукумат ҳамма нарса – бюджет, солиқлар, «Қумтор» ҳақида бош қотиради. Бу бир томондан тўғри, лекин маданият умуман эсга олинмаяпти».
Бироқ ўтган йили 2012 йилга нисбатан бироз ижобий ўзгаришлар бўлганини эътироф этиш керак. Жумладан, февраль ойида Парижда қирғиз адабиёти кунлари бўлиб ўтди. «Турар» нашриётида илк бор «Манас» достонининг тўлиқ жамланмаси чоп этилди. Лондондаги Hertfordshire Press нашриёти Қазат Ақматов қаламига мансуб «Эрик Клауснинг ўн уч қадами» асарини инглиз тилида тақдим этди. Бишкекда ўшлик ёзувчи Раҳим Каримовнинг «Комила» романи тақдимоти ўтказилди. Республика жанубида яшовчи аҳоли ҳаётидан ҳикоя қилувчи ушбу асар «Китоб санъати – 2005» танлови ғолиби бўлган ва ўша йили Қирғизистон Миллий китоб палатаси томонидан миллий бестселлер деб эътироф этилган.

Комментариев нет :

Отправить комментарий