“Озодлик” радиоасининг хабар беришича, ярим соат ичида битта омбор ва шийпон тагида турган маҳсулотлар куйиб кул бўлган. Ёнғин чиқиш сабаблари ўрганилмоқда.
“Ўз-Тонг Хонг Ко” Ўзбекистон-Жанубий Корея қўшма корхонаси 1995 йилда тузилган. Жанубий Кореянинг KM&I Co.Ltd ва Ўзбекистоннинг «Ўзавтосаноат» компаниялари қўшма корхонанинг ҳаммуассислари ҳисобланади. Корхона бир йилда 250 мингтагача автомобил ўриндиқлари ишлаб чиқаришга ихтисослаштирилган. Корхонада, шунингдек, стул, электр кўрпа, футбол, баскетбол, волейбол ва теннис тўплари ҳам ишлаб чиқарилади.
Комментариев нет :
Отправить комментарий