Кеча алоқа тарихи музейида “Электрон ҳукумат” тизимини ривожлантириш жараёнларини қонуний тартибга солиш масалаларига бағишланган тадбир ўтказилди. Podrobno.uz мухбирига Unicon.uz маркази илмий ходими Лавиза Исхоқованинг маълум қилишича, “Электрон ҳукумат тўғрисида”ги қонун лойиҳаси жорий йилнинг август ойида Олий Мажлиснинг Қонунчилик палатасига киритилади. Бу вақтгача ААТТ Давлат қўмитасининг сайтида барча хоҳловчилар қонун лойиҳаси билан танишишлари ва ўз таклифларини киритишлари мумкин. Экспертларнинг фикрича, мазкур қонуннинг қабул қилиниши интерфаол давлат хизматларнинг самарадорилигини ошириш, давлат хизматларининг кўрсатилишида вақтни тежаш ва молиявий харажатларни қисқартириш, давлат идоралари фаолиятининг очиқлигини таъминлашга хизмат қилади. Қонун лойиҳасининг ишлаб чиқилишида АКТ соҳасига оид миллий қонунчилик рўйхатдан ўтказилди. Шунингдек, Австрия, АҚШ, Германия, Жанубий Корея, Япония давлатларининг “Электрон ҳукумат тўғрисида”ги қонунлари ҳар томонлама ўрганиб чиқилди. Бугунги кунда давлат идоралари томонидан 600 дан ортиқ интерфаол хизматлар кўрсатилмоқда. Давлат ахборот ресурслари сони 195тага етди, рўйхатга олинган ахборот тизимлари 154тани ташкил этган. Давлат интерфаол хизматлари ягона портали орқали жорий йилнинг биринчи чорагида 20та янги хизмат турлари жорий этилди. my.gov.uz портали орқали тақдим этиладиган хизматлар сони 187тани ташкил этди. понедельник, 5 мая 2014 г.
Ўзбекистонда “Электрон ҳукумат тўғрисида”ги қонун лойиҳаси август ойида Қонунчилик палатасига киритилади
Кеча алоқа тарихи музейида “Электрон ҳукумат” тизимини ривожлантириш жараёнларини қонуний тартибга солиш масалаларига бағишланган тадбир ўтказилди. Podrobno.uz мухбирига Unicon.uz маркази илмий ходими Лавиза Исхоқованинг маълум қилишича, “Электрон ҳукумат тўғрисида”ги қонун лойиҳаси жорий йилнинг август ойида Олий Мажлиснинг Қонунчилик палатасига киритилади. Бу вақтгача ААТТ Давлат қўмитасининг сайтида барча хоҳловчилар қонун лойиҳаси билан танишишлари ва ўз таклифларини киритишлари мумкин. Экспертларнинг фикрича, мазкур қонуннинг қабул қилиниши интерфаол давлат хизматларнинг самарадорилигини ошириш, давлат хизматларининг кўрсатилишида вақтни тежаш ва молиявий харажатларни қисқартириш, давлат идоралари фаолиятининг очиқлигини таъминлашга хизмат қилади. Қонун лойиҳасининг ишлаб чиқилишида АКТ соҳасига оид миллий қонунчилик рўйхатдан ўтказилди. Шунингдек, Австрия, АҚШ, Германия, Жанубий Корея, Япония давлатларининг “Электрон ҳукумат тўғрисида”ги қонунлари ҳар томонлама ўрганиб чиқилди. Бугунги кунда давлат идоралари томонидан 600 дан ортиқ интерфаол хизматлар кўрсатилмоқда. Давлат ахборот ресурслари сони 195тага етди, рўйхатга олинган ахборот тизимлари 154тани ташкил этган. Давлат интерфаол хизматлари ягона портали орқали жорий йилнинг биринчи чорагида 20та янги хизмат турлари жорий этилди. my.gov.uz портали орқали тақдим этиладиган хизматлар сони 187тани ташкил этди.
Подписаться на:
Комментарии к сообщению
(
Atom
)
Комментариев нет :
Отправить комментарий