Бу ўзбек адибининг нафақат мазкур мамлакатда, балки бутун Европада нашр қилинган илк асаридир. Китобнинг синов учун чиқарилган минг нусхадаги адади қисқа муддатда сотилиб бўлди. Айни пайтда ноширлар ўн минг нусхадаги иккинчи туркумни тайёрлашга киришдилар. Шу йил баҳорга қадар мазкур адад ҳам сотувга чиқарилиши кутилмоқда.
“Афғон шамоли” асли саккиз китобдан иборат роман-сериалдир. У Ўзбекистон ҳуқуқ-тартибот органлари ходимларининг ўтган асрнинг тўқсонинчи йилларидан бошлаб Марказий Осиё, Афғонистон ва бошқа мамлакатлар ҳудудларида ҳаракат қилган жангари гуруҳларга қарши олиб борган кураши ҳақида ҳикоя қилади.
Роман-сериалнинг биринчи китобини немис тилига тажрибали таржимонлар Зоҳиджон Содиқов ва Яков Тоба (Германия) ўгиришган.
Комментариев нет :
Отправить комментарий