
"Самарқанд дар шеър ва адаби форсий", яъни "Самарқанд форсий шеър ва адибиётида" номли китоб босмадан чиқди.
Самарқанд шаҳрининг 2750 йиллиги муносабати билан "Самарқанд дар шеър ва адаби форсий" номли китоб форсий тил ва кирилл алифбосида нашр қилинди.
" Айрес" нинг хабар беришича, ЭКО маданий ташкилоти томонидан чоп этилган бу китоб, форсий тилда ва кирилл алифбосида бу қадимий шаҳарнинг адабий , тарихий ва маданий муҳити хусусида ҳикоя қилади.
Мазкур китоб муқаддимасида Ўзбекистон президенти Ислом Каримовнинг Самарқанд шаҳрининг 2750 чи йиллигига баьишланган мурожаати ўрин олган.
Асар муаллифи Самарқанд давлат университети ўқитувчиси Аслиддин Қамарзодадир.
Китоб, шунингдек, Эроннинг Ўзбекистондаги маданий вакили Муҳаммадҳусейн Обидинийниг иштирокида, чоп этилган.
У китоб муқаддимасида Самарқанд шаҳрини тожиклар ва ўзбеклар дўстлиги ва муносабатларидаги роли ҳамда икки халқнинг тил ва адабиётини ривожланишида бу шаҳарнинг қўшган ҳиссасига ишора қилиб, форс тилида ижод қиладиган айрим шоирлар асарларидан намуна келтирган.
Нашрда шоирларнинг Самарқанд васфи, тарихий ёдгорликлари , тароналари ва эртаклари, тожик халқининг оммавий адабиёти борасида ижод қилган шеърлари ва шоирларнинг таржимаи ҳолига ўрин берилган.
Комментариев нет :
Отправить комментарий