Унинг сўзларига кўра, қоровул бошлиғи дайди итларни чўчитиш мақсадида ўқ отганида, ўқ оқими навбатда турган соқчининг сонига бориб теккан.
Яраланган аскар кўп қон йўқотган ҳолда Ўш шаҳар касалхонасига олиб келинган, аммо 2014 йил 3 январда эрталаб соат 5 да вафот этган. Шифокорлар - буйрак етишмовчилиги деб ташхис қўйишган.
5 январда аскар ватанида дафн қилинган.
Ўқ отган аскар ҳибсга олинган. Ҳарбий прокуратура томонидан “ Қурол ва ҳарбий аслаҳалар билан муомала қоидаларини бузиш” моддаси бўйича жиноят иши қўзғатилган. Тергов олиб бориляпти.
Шунингдек, ҚР Мудофаа вазирлиги ҳам хизмат терговини олиб бормоқда. Мудофаа вазирининг ўринбосари Жанибек Қапаров бир гуруҳ офицерлар билан Ўш шаҳрига келган.
Комментариев нет :
Отправить комментарий