Бугунги янгиликлар: Ислом Каримов Оқсаройда АҚШ Давлат котибининг биринчи ўринбосари Уильям Бёрнсни қабул қилди. _НАТО Россиянинг Украинага бостириб кирмаслигини маълум қилди._Малайзия Бош вазирининг ўринбосари Ўзбекистонга келди.

пятница, 9 мая 2014 г.

Бугун — 9 май - Хотира ва қадрлаш куни!













Бугун юртимизда ўзгача кун. 9 май - Хотира ва қадрлаш куни.

Бу кунда орамиздан ўтиб кетган инсонларни ёд оламиз, уларнинг хотираларини эслаймиз, ҳақларига дуолар қиламиз. Уларни улуғлаймиз. Бундай одат - халқимизга хос эзгу фазилатлардан ҳисобланади.

1941-45 йиллар давомида урушида ҳалок бўлган минглаб юртдошларимиз, ота-боболаримиз хотирасини ёд этиш, жанггоҳлардан омон қайтган боболаримизга ҳурмат-эҳтиром кўрсатиш ўзбекона миллий қадриятларимиздан саналади.

Шу муносабат билан, барча юртдошларимизни бугунги байрам билан муборакбод этамиз. Хонадонларимиздан файзу барака, меҳр-оқибат аримасин!

Ўтганларнинг охирати обод бўлсин!

Комментариев нет :

Отправить комментарий