Бугунги янгиликлар: Ислом Каримов Оқсаройда АҚШ Давлат котибининг биринчи ўринбосари Уильям Бёрнсни қабул қилди. _НАТО Россиянинг Украинага бостириб кирмаслигини маълум қилди._Малайзия Бош вазирининг ўринбосари Ўзбекистонга келди.

четверг, 8 мая 2014 г.

Ислом Каримов Оқсаройда АҚШ Давлат котибининг биринчи ўринбосари Уильям Бёрнсни қабул қилди

Каримов1Ўзбекистон президенти Ислом Каримов 7 май куни Оқсаройда мамлакатга амалий ташриф билан келган Америка Қўшма Штатлари Давлат котибининг биринчи ўринбосари Уильям Бёрнсни қабул қилди. Бу ҳақда ЎзА хабар беради. Хабарга кўра, учрашувда ўзаро ҳамкорлик сиёсий, иқтисодий, гуманитар ва икки томон учун манфаатли бўлган бошқа соҳаларда изчил ривожланиб бораётгани таъкидланган. Қайд қилинишича, турли соҳаларда мунтазамлик касб этган мулоқотлар, жумладан, икки мамлакат парламентлари ва ташқи сиёсат маҳкамалари ўртасидаги изчил алоқалар томонлар учун самарали ва конструктив ҳамкорликни қарор топтириш имконини бермоқда. Учрашувда савдо-иқтисодий ва сармоявий ҳамкорликнинг бугунги ҳолати ва истиқболларига алоҳида эътибор қаратилди. каримов5Ҳозирги вақтда Ўзбекистонда АҚШ компаниялари иштирокида тузилган 190 корхона фаолият юритмоқда. Уларнинг 53 таси тўлалигича хориж капитали асосида ташкил этилган. Мамлакатимизда АҚШдаги 40 етакчи корпорациянинг ваколатхоналари очилган. Суҳбат давомида минтақавий ва халқаро аҳамиятга молик масалалар муҳокама қилинди. Минтақавий хавфсизлик ва барқарорликни таъминлаш, хусусан, Афғонистондаги вазият юзасидан фикр алмашилган. Уильям Бёрнс самимий қабул учун давлатимиз раҳбарига миннатдорлик билдириб, АҚШ раҳбарияти бундан буён ҳам Ўзбекистон билан турли соҳаларда ҳамкорликни ривожлантиришдан манфаатдор эканини таъкидлаган.

Комментариев нет :

Отправить комментарий